Европарламент Арманистон билан яқинлашиш бўйича резолюция қабул қилди
Олам
−
14 Март
2621Европа парламенти Арманистон билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат учун овоз бериш жараёни Европарламент сайтида трансляция қилинди.
Парламент аъзолари ижро тузилмаларига Европа Иттифоқи ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашни тавсия қилди. Европарламент Ереваннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги (КХШТ) иштирокини тўхтатганига ишора қилди. Шунингдек, депутатлар Арманистонга ЕИ аъзолигига номзод мақоми бериш таклифини ўрганишга чақирди.
Резолюция муаллифлари Европа Иттифоқи Арманистон суверенитетига таҳдид солувчи давлатларга нисбатан чекловчи чораларни қўллашга тайёр бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
Европарламент резолюциялари юридик кучга эга эмас ва маслаҳат характерига эга, лекин улардан Европа Иттифоқида муайян сиёсий позицияларни илгари суриш ва тарқатиш учун фойдаланилади.
Маълумот учун, аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян “France 24” телеканалига берган интервьюсида Ереван КХШТдаги иштирокини тўхтатганини маълум қилганди. Шунингдек, у Минскдаги КХШТ саммитида ҳам қатнашмади. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қайд этишича, Москва Пашинян баёнотларига аниқлик киритиш учун Ереван билан алоқаларни давом эттирмоқда. Россия ТИВнинг изоҳ беришича, Москва бу масала бўйича Еревандан икки томонлама каналлар орқали тушунтириш кутмоқда.
LiveБарчаси