Энди фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшдан ҳисобга қўйилади
Жамият
−
08 Февраль
6780Ўзбекистонда фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшдан ҳисобга олиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга янги ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшга тўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш уларга идентификацияловчи ID-карталарни бериш билан бир вақтда амалга оширилиши белгиланяпти.
Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:
Белгиланган ҳолларда, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун ариза талабгорнинг хоҳишига кўра, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилиши мумкин бўлди.
Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, махсус электрон тизим воситасида ваколатли органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди. (Илгари бундай қоида мавжуд эмас эди)
LiveБарчаси