696-кун: Россия ва Украинанинг йўқотишлари эълон қилинди

Олам

image

Украина урушнинг 696-кунида Россия армиясининг йўқотишлари ҳақидаги маълумотларни янгилади. Бу ҳақда Украина Бош штаби маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Россия ҳозиргача 375 270 аскар, 6 171 танк, 11 445 зирҳли жанговар машина, 8 868 артиллерия тизими, 967 РЯС (реактив ракета ўт учириш тизимлари), 654 ҳаво мудофаа тизими, 331 ҳарбий самолёт, 324 та вертолёт, 11 848 та ҳарбий техника, 6 934 та учувчисиз қурилмалар (PUA), 1 818 та қанотли ракеталар, 23 та кема/қайиқ, 1 та сувости кемаси, 1 389 та махсус техникасини йўқотган.

Ўз навбатида, Россия ҳам Украина армиясининг урушнинг 696-кунидаги йўқотишлари ҳақидаги маълумотларини янгилади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилган.

“Махсус операция бошланганидан буён душманнинг 567 та самолёти, 265 та вертолёти, учувчисиз қурилмалари (PUA), 450 та зенит-ракета комплекси, 14 705 та танк ва бошқа зирҳли қуроллари, 1 202 та ракета отиш мосламаси, 7 795 та артиллерия ва миномётлари, 17 641 та махсус ҳарбий техникаси йўқ қилинди”, дейди у ўз баёнотида.

Маълумот учун, 2023 йилнинг декабрида Россия Мудофаа Вазири Сергей Шойгу "махсус операция" бошланганидан бери Украина Қуролли кучларининг 383 минг ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ урушнинг 681-кунида Россия ва Украинанинг жами йўқотишлари эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина йўқотишлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made