Археологлар 4 минг йиллик қабрдан хазина топди – Мисрда
Бу қизиқ
−
12 Январь
28813Бугун, 12 январь куни Мисрнинг Мемфис шаҳрида жойлашган Саккара некрополидан қадимги дунёга тегишли бўлган қимматбаҳо хазиналар ва саркофаг топилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Қабр милоддан аввалги 2649-2150 йилларга тегишлидир. У тарихий даврга оид қабрлар ва артефактларни ўз ичига олган.
“Бу минтақа тарихи ҳақида бебаҳо маълумот беради”, деган япониялик мутахассис Нозому Кавай топилмалар ҳақида гапириб.
Мисрнинг Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги маълумотларига кўра, археологлар қабрдан нодир хазиналар, ёрқин рангли ниқоб ва иккинчи сулола (милоддан аввалги 2890-2686) даврига оид кичкина боланинг қолдиқларини топишган.
Бундан ташқари, унда дафн маросимлари билан боғлиқ бўлган қадимги Миср маъбудаси Исис ва сукунат ҳамда сирлар худоси деб аталган Гарпократ тасвирланган иккита теракота ҳайкаллари ҳам бўлган.
Топилмалар орасида Стела, Героид исмли одамга тегишлилигини билдирувчи ёзув мавжуд тош плита, турли туморлар ва сопол идишлар ҳам мавжуд.
Маълумот учун, Саккара Миср пойтахти Мемфиснинг улкан некрополидир. У YUNESKOнинг Бутунжаҳон мероси объекти бўлиб, ўндан ортиқ пирамидалар, жумладан машҳур Гиза пирамидалари, шунингдек Абу Сир, Дахшур ва Абу Рувайшдаги кичикроқ пирамидаларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мисрнинг Ал-Баҳнаса шаҳридан 2000 йиллик 23 та мумиё топилганди.
LiveБарчаси