Янги йилдан Украинани урушда қўллаб-қувватловчи халқаро коалиция иш бошлайди
Олам
−
25 Декабрь 2023
107932024 йилнинг январидан Парижда "Украина армиясини кучайтириш бўйича артиллерия коалицияси" иш бошлайди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги сайтида маълум қилинди.
Унга кўра, янги коалициянинг вазифаси Киевни иттифоқчи мамлакатларнинг артиллерия тизимлари билан таъминлаш бўлади. Айни пайтда коалицияга фақат Франция қўшилган, бироқ келажакда Украинанинг бошқа иттифоқдош давлатлари ҳам унга қўшилиши кутиляпти. Коалиция тузиш тўғрисидаги келишув Украина Мудофаа вазири ўринбосари Иван Гаврилюк ва Франция Сенати делегацияси ўртасидаги музокаралар чоғида эришилган.
Қайд этилишича, бу орқали Украина Қуролли кучлари Франциядан Caesar ўзиюрар артиллерия тизимларини олади. Париж уларни 2022 йилнинг кузидан бери Киевга етказиб бериб, Россиянинг мамлакатга кенг кўламли ҳужуми бошланганидан кейин Украинани қўллаб-қувватлаб келмоқда.
"2024 йилда Caesar ўзиюрар қуролларини сунъий интеллект ёрдамида синовдан ўтказиш режалаштирилган. СИдан фойдаланиш нишонларни уриш муваффақиятини 30 фоизга оширади ва ўқ-дорилардан фойдаланишни камайтиради", деган Украина Мудофаа вазири ўринбосари бу ҳақда гапириб.
Шунингдек, Исландия Ташқи ишлар вазири Бярни Бенедиктссон ҳам Рейкявик Киевни ахборот технологиялари соҳасида қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Украинанинг озод қилинган ҳудудларини миналардан тозалаш учун коалицияларга қўшилишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь