Ғарб Россияни ҳеч қачон тор-мор этолмайди – Путин
Олам
−
10 Декабрь 2023
18895Президент Владимир Путин Кремлда бўлиб ўтган “Россия Қаҳрамонлари” билан суҳбати чоғида Ғарб Россияни тор-мор этишга уринаётгани, лекин ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмаслигини айтди.
“Россия-1” телеканали журналисти Павел Зарубин ўзининг Telegram-каналида Путиннинг баёнотидан парча келтирди.
"Россияни узоқлаштиришга, уни заифлаштиришга ва охир-оқибат тор-мор этишга уриниш бўлди. Улар [Ғарб] буни ҳеч қачон ва ҳеч қачон қила олмайди", деган Россия раҳбари.
Украинадаги воқеалар ҳақида гапирар экан, Путин Москва аввалига жим кузатганини, қандайдир тарзда ўз-ўзидан тинчланишига умид қилганини айтиб ўтган. Аммо кейин "Россия Донбасс аҳолисига ёрдам беришга мажбур бўлган".
Путин ўз вақтида Минск келишувлари тузилгани, бироқ Ғарб уларни амалга оширишни хаёлига ҳам келтирмаганини айтди. Россия давлати раҳбари Германиянинг собиқ канцлери ҳам, Франциянинг собиқ президенти ҳам буни очиқ тан олиб, фақат Украинани жанговар ҳаракатларга тайёрлаш учун имзо чекканликларини айтганини эслатди.
Маълумот ўрнида, уруш бошланганидан бери Россия ва Украинанинг йўқотишлари ҳақида баёнот берилган эди.
LiveБарчаси