Россия Украина бўйлаб рекорд даража кўп дрон учирди

Олам

image

Бугун, 25 ноябрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб рекорд даражадаги учувчисиз самолётларни учирди – 75 дона. Улардан 71 таси уриб туширилди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешук маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳужумнинг асосий йўналиши Киев бўлган. Нишонларнинг 40 фоизга яқини Украина Қуролли кучларининг мобиль ўт ўчириш гуруҳлари томонидан йўқ қилинган. Қолган дронлар ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари билан уриб туширилган.

Украина Қуролли Кучлари ҳарбий-ҳаво кучларининг хабар беришича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Украинанинг камида олти вилоятида: Киев, Суми, Днепропетровск, Запорожье, Николаев, Кировоград вилоятларида ишлаган.

Шунингдек, Днепропетровск вилоятида бошқариладиган самолёт ракетаси Х-59 йўқ қилинган.

Украина Қуролли кучлари Бирлашган кучлари қўмондони Сергей Наевнинг маълум қилишича, Шимолий оператив зонада Украина мудофаа кучлари 55 та “душманнинг шаҳид типидаги ҳужумчи учувчисиз учоқларини” йўқ қилган.

Улардан 28 та дрон оғир пулемётлар, MANPADS ва зенит қуроллари билан жиҳозланган мобиль ҳаво ҳужумидан мудофаа ўт ўчириш гуруҳлари томонидан нишонга олинган.

Суми йўналишида еттита дрон, Чернигов йўналишида тўртта ва Киев йўналишида 17 та учувчисиз самолёт уриб туширилган.

Шу билан бирга, Киев ҳарбий маъмурияти бугунги рейд жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери энг оммавий рейд бўлганини, шаҳар узра 50 та дрон уриб туширилганини билдирган. Украина Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Киев марказида ҳужум оқибатида 77 та тураржой биноси ва 120 та муассаса электр таъминотисиз қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made