Дурадгорнинг бошига тош билан урган харидор қамалди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида стол-стул ясаш билан шуғулланадиган дурадгор уста билан тортишиб, унинг бошига тош билан урган фуқаро қамалди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди. 

Айтилишича, воқеа ўтган йилнинг декабрь ойида содир бўлган.

Судланувчи устадан қиймати 16,5 млн сўмлик стол-стулларни 15 кун ичида пулини бериш шарти билан олиб кетган. Орадан бир неча ой ўтса ҳам фуқаро келишилган пулларни ярмини берган, холос. Шундан сўнг дурадгор ва харидор ўртасида қарз масаласи сабаб жанжал келиб чиққан.

Жанжал давомида ҳақоратланганидан жаҳли чиққан қарздор устанинг бошига тош билан урган. Оқибатда ҳаёт учун хавфли жароҳат олган олган уста шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Бувайда тумани судида очиқ суд мажлиси ўтказилган. Судланувчи ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made