Сурхондарёда йўловчи поезди ва “Жигули” ўртасида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
21 Июнь 2023
9350Сурхондарё вилоятида темирйўлни кесиб ўтаётган “Жигули”ни поезд уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, бугун, 21 июнь куни соат 08:10 ларда содир бўлган автоҳалокатга “Жигули 2107” ҳайдовчиси (67 ёшли) М.М.нинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган.
6376-сонли “Термиз-Сариосиё” шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди “Қумқўрғон-Элбаян” темирйўл бекатлари оралиғида кетаётган вақтида темирйўлнинг қўриқланмайдиган қисмини кесиб ўтаётган автомашинани уриб юборган.
“Тан жароҳати олганлар йўқ. Йўловчи поезди соат 08:12 да тўхтаб, соат 08:50 да ўз ҳаракатини давом эттирди”, дейилади хабарда.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси