Андижонда амалдор одамларнинг Умра пулини қиморга тикиб юборди
3-саҳифа
−
23 Май 2023
8504Андижон вилоятининг Хўжабод туманида бир масъул фуқароларнинг Умра зиёрати учун деб тўлаган пулини онлайн қимор ўйинларига тикиб юборди. Бу ҳақда “Markaziy Studiya” информацион дастурида маълум қилинди.
Аниқланишича, 1 миллиард 650 миллион сўм миқдордаги пулларни қимор ўйинларига тикиб юборган шахс Хўжабод туман ҳокимлигида хизмат вазифасини бажариб келган. Мансабдорнинг найрангига алданганлар 70 нафарни ташкил этган. 2019 йилдан буён Умра зиёрати учун амалга оширилган тўлов пуллари Мусулмонлар идорасининг ҳисоб рақамидан эмас, туманга бириктирилган амалдорнинг чўнтагидан жой олган. Фуқароларга тўлов чеки сафарга чиқаётганда берилиши ваъда қилинган.
Дин ишлари бўйича қўмита Хўжабод тумани бош мутахассиси ҳолатга изоҳ берар экан, қонуний тартибда ишлаш учун фуқаро аввало рўйхатга олинганидан кейин тўловни фақатгина банкка тўлаши кераклигини айтган.
Узоқ вақт давом этган тергов якунланиб, иш судгача ошган. Бироқ суд залида айбланувчининг пулларни қайтариб бериш ваъдасига ишониб, ўз аризаларини қайтариб олган жабрланувчилар икки карра алданган. Уларга етказилган моддий зарар суд қарорида инобатга олинмаган. 27-30 нафар одам берган пулидан воз кечиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарликда айбланган шахс 2 йил мансабдорлик ва жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ваколатидан маҳрум қилинган ва 5 йилга қамоқ жазосига тайинланган. Жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар қачон ва қандай қопланишига оид саволлар мавҳумлигича қолган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь