Месси “Барселона”га қайтса қанча маош олади?

Спорт

image

“Барселона” ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессига таклиф қилган шартнома шартлари очиқланди. Агар Месси собиқ клуби билан келишувга эришса йилига 10 миллион евро маош олади. Бу ҳақда “Le Parisen” хабар берди.

Манбага кўра, испан клуби Мессига ҳомийлик тўловларининг бир қисмини ва уй учрашувлари учун чипталар сотувининг фоизини тўлашни ҳам режалаштирмоқда. Шунингдек, футболчи номи ёзилган футболкалардан тушган даромад ҳам Мессига берилади.

“Барселона” раҳбарияти Мессини клубга қайтариш иши бўйича футболчининг агенти билан алоқада бўлиб турибди. Каталонияликлар бош мураббийи Хави аргентиналик ҳужумчининг трансфери учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтди. Мессининг ПСЖ билан шартномаси шу йил июнь ойида якунига етади.

Ҳозирги вақтда “Transfermarkt” портали Мессининг қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда. У жорий мавсум ПСЖ сафида Лига 1 доирасида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

маош Барселона Месси ПСЖ ҳужумчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг