Бухорода эр-хотин ва уларнинг фарзанди бўлган аттракцион узилиб кетди
Жамият
−
27 Март 2023
38730Бухоро вилоятида эр-хотин ва уларнинг фарзанди ўтирган аттракцион узилиб, 6 метр узоқликка учиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳар Хўжағунжорий маҳалласида жойлашган “Сомонийлар” истироҳат боғи ҳудудидаги “Твистер” номли чархпалак аттракционидаги битта арғимчоқ ўз ўқи атрофидан чиқиб, тахминан 6 метр узоқликка учиб кетган. Ўша пайтда арғимчоқда бўлган Қ.С., унинг турмуш ўртоғи Х.А. ва уларнинг фарзанди Ф.А. тан жароҳати олгани аниқланган.
"Ҳозирги вақтда жабрланган фуқароларнинг саломатлиги яхши" дейилади хабарда
Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Намангандаги гуллар байрами тадбирида аттракцион болани қисиб қолган эди.