Қора денгизда АҚШ дрони уриб туширилди. Россия Мудофаа вазирлиги изоҳ берди
Олам
−
15 Март 2023
18921АҚШнинг разведкачи MQ-9 дрони Россиянинг Су-27 қирувчи самолётлари томонидан Қора денгизнинг халқаро сувларига уриб туширилди. Бу ҳақда кеча, 14 март куни АҚШ Қуролли кучларининг Европа қўмондонлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Россиянинг иккита Су-27 самолёти халқаро ҳаво ҳудудида парвоз қилаётган АҚШ жосуслик дронини эҳтиётсизлик билан тутиб олган. Россия қирувчи самолётлари MQ-9 олдида хавфли манёврлар билан учган. Тахминан 30-40 дақиқадан сўнг, эрталаб соат 07:03 да самолётлардан бири дрон билан тўқнашиб кетган ва уни ҳалокатга учратган.
Россия мудофаа вазирлиги эса ўз самолёти кескин манёврдан сўнг ҳалокатга учраган учувчисиз учиш аппарати билан алоқа қилганини рад этган. Уларнинг айтишича, дрон 2014 йилда Украинадан аннекция қилиб олинган Қрим ярим ороли яқинида аниқланган.
“Россия қирувчилари бортдаги қуроллардан фойдаланмаган, учувчисиз учиш аппарати билан алоқада бўлмаган ва ўз аэродромига эсон-омон қайтган”, дейилади Россия мудофаа вазирлиги баёнотида.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳолат бир йилдан бери давом этаётган урушда Россия-АҚШ ҳарбий кучларининг илк маротаба тўғридан-тўғри тўқнашуви бўлди.
Вазиятга изоҳ олиш мақсадида Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов АҚШ Давлат департаментига чақирилган. Антонов учрашув конструктив ўтганини, Москва учун мумкин бўлган оқибатлар масаласи кўтарилмаганини айтган.
“Бизга келсак, биз АҚШ ва Россия ўртасида ҳеч қандай қарама-қаршилик бўлишини истамаймиз. Биз рус ва америка халқлари манфаати учун прагматик муносабатлар ўрнатиш тарафдоримиз”, дейди Россия элчиси.
LiveБарчаси