Тошкентда номаълум эркак мактаб ўқувчисининг қўлидан тортиб, судраб олиб кетмоқчи бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда номаълум эркак киши ёш болани қўлидан ушлаб тортгани ва бола ундан қочиб кетгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Кеча, 19 февраль куни соат 12:35 ларда Яшнобод тумани Авиасозлар-2 даҳасидаги 151-сонли мактабда номаълум шахс шу мактаб ўқувчиси – 2011 йилда туғилган М.О.ни тўхтатиб, қўлидан ушлаб унга савол берган.

Вояга етмаган М.О. ушбу шахсни танимагани сабабли у билан гаплашмаслигини билдириб, қўйиб юборишини айтган. Сўнг бола уйига кетган.

Қайд этилишича, бола ҳозирда ота-онасининг ёнида соғ-саломат ҳолатда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Ўрганишлар жараёнида видеода акс этган шахс 1994 йилда туғилган М.У. экани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Вояга етмаган бола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг