Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати ҳам тугатилди
Жамият
−
27 Январь 2023
18987Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар кенгаши депутатлигидан муддатидан олдин истеъфога чиқди. Тегишли қарор 27 январь куни шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Қонунчиликка кўра, сенатор ва кенгаш депутати ваколат муддати давомида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2020 йил январь ойида ЎзЛиДеП партиясидан 48-сайлов округидан Кенгаш депутати, сўнгра беш йиллик муддатга сенатор этиб сайланган эди. Унинг ваколат муддати 2025 йилнинг январигача бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олганини эълон қилганди. Унинг маълум қилишича, Ортиқхўжаев огоҳлантиришларга қарамай қишга лозим даражада тайёргарлик кўрмаган.
Ортиқхўжаев ўрнига унинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси