Андижонда тез ёрдам инспектори пора билан ушланди
Жамият
−
10 Январь 2023 5717 1 дақиқа
Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалининг кадрлар бўлими инспектори пора олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
Кадрлар бўлими инспектори Ж.М. жорий йилнинг 7 январь куни соат 13:00 да Андижон шаҳрининг “Сой” маҳалласи ҳудудидаги дорихона олдида фуқарони ишга олиб кириб қўйиш эвазига ундан 400 доллар талаб қилган. У келишилган пулни олаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, эътиборсизлиги оқибатида коррупциявий ҳолат содир этилишига шароит яратиб бергани, муассаса ходимлари ўртасида етарлича тушунтириш ишларини олиб бормагани учун Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали директори И.А. ва кадрлар бўлими бошлиғи Э.Х. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Қизиқ тарафи шундаки, Ж.М. инспектор лавозимига киришганига кўп вақт бўлмаган, яъни у 2022 йил 25 декабрь кунидан иш бошлаган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь