Мирзиёев “Док-1 Макс” машмашасидан хабар топди. Бир киши ишдан олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъмурий ислоҳотлар доирасида янги тайинланган ва амалдаги Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг устувор вазифаларини белгилаш, Ҳукуматнинг ишлаш тизими ва услубини ўзгартириш, масъулияти ва жавобгарлигини тубдан ошириш масалалари, шунингдек, тармоқ ва соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, халқни рози қилиш ва одамлар турмуш сифатини юксалтириш бўйича 2023 йилги энг муҳим йўналишлар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Президент Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди.

Айни дақиқаларда ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, "Док-1 Макс" препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди.

“Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!”, дейди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

918

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг