Ҳайдовчилар диққатига! 1 мартгача бензиндан акциз солиғи олиб ташланяпти

Жамият

image

Жорий йилнинг 10 декабридан 2023 йил 1 мартига қадар сотиладиган Аи-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғи олиб ташланади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган ва бугун эълон қилиниши кутилаётган қарорда ўз аксини топган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари  билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг  олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган. 
 
Унга кўра, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартириш мақсадида:

Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Натижада АИ-80 русумли автобензин маҳсулотининг чакана нархи амалдаги нархларга нисбатан ўртача 8,7 фоизга камайиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, акциз солиғининг вақтинча қўлланилмаслиги натижасида аҳоли ва тадбиркорлар ихтиёрида 213,7 млрд сўм маблағ қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугун соат 00:000 дан бошлаб "Ўзбекнефтгаз"га қарашли барча Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 бензини нархи бир литри учун 5700 сўмдан сотилишни бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг