Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб “замдиректор”ини калтаклади

3-саҳифа

image

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тойлоқ туманидаги 6-сонли мактаб ўқувчиси М.Д. дарс вақтида ручкани синфдошига қарата отган. Ручка эса унинг синфдоши Х.Н.нинг кўзига тегиб жароҳатлаган.

Шундан сўнг, ўқувчи шифохонага олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Мазкур ҳолатдан хабар топган вояга етмаган Х. Н.нинг онаси мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари  В.Ш. билан тортишиб, қизини шу аҳволга тушишига уни сабабчи қилиб кўрсатган. 

Шунингдек, ўқувчининг онаси унинг турли жойларига уриб, жароҳат етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

422

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг