Адабиёт бўйича Нобель мукофоти 82 ёшли француз ёзувчисига берилди
Олам
−
06 Октябрь 2022
53312022 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти француз ёзувчиси Анни Эрнога берилди. Бу ҳақда бугун, 6 октябрь куни Нобель қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Эрно мукофотни бегоналашувнинг келиб чиқиши ва шахсий хотиранинг жамоавий чекловларини очиб берган жасорати ва клиник аниқлиги учун олган.
“Эрнонинг барча китоблари автобиографикдир. Ҳаммаси унинг шахсий, доимо оғриқли ва ҳатто травматик тажрибасини тасвирлайди. Бу матнлар терапевтик хатларнинг бир тури бўлиб, улар ёрдамида Эрно воқеаларда яшайди, тажрибани ўзлаштиради, оғриқни чиқаради”, дейди Эрнонинг “Воқеа” ва “Аёл” китобларини таржима қилган Мария Красовицкая.
Мукофот фаворитлари орасида француз Мишель Уэлбек ва асли Ҳиндистондан бўлган британиялик Салмон Рушди ҳам бор эди.
Маълумот учун, Анни Эрно 1940 йил 1 сентябрда Лиллебонна шаҳрида туғилган. У биринчи романи "Les Armoires vides" (Бўш шкафлар) 1974 йилда нашр этилган. Арнонинг энг машҳур асарлари қаторига “Ҳодиса”, “Аёл”, “Оддий эҳтирос”, “Ҳокимиятда”, “Йиллар”, “Бобурдаги зиёфат” ва “Ҳаётдаги ўрин” китоблари киради.
Эслатиб ўтамиз, кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти америкалик Каролин Бертоцци, даниялик Мортен Мельдал ва америкалик Барри Шарплессга берилди. 4 октябрь куни физика бўйича Нобель мукофоти Ален Аспе, Жон Клаузер ва Антон Цайлингерга берилди. 3 октябрь куни эса физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофоти швед биологи Сванте Пэабога топширилди.
LiveБарчаси