Таиланддаги боғчада собиқ полициячи 30 дан ортиқ одамни отиб ташлади

Олам

image

Таиланднинг Нонгбуалампху провинциясида собиқ полициячи болалар боғчасида отишма уюштирди. Оқибатда 34 киши ҳалок бўлди, улардан 22 нафари болалар. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги маҳаллий полицияга таяниб, хабар бермоқда.

Ҳужум қилган шахс яқинда ишдан бўшатилган полициячи бўлиб чиққан. У ўқотар қурол ва пичоқлар билан қуролланган бўлган. Ҳужум болалар ухлаб ётган соатларда содир бўлган.

Жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган. Бироз вақт ўтгач, у ўлик ҳолда топилган. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, у ўз жонига қасд қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг