Тезкор: Сирдарёда автобусга ўрнатилган газ баллони портлади. 6 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 18 август куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида автобусга ўрнатилган газ баллони портлади. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликка кўра, тахминан соат 14:30 ларда Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган Isuzu русумли автобус, метан газ тўлдириб чиққан вақтда унга ўрнатилган газ баллонларининг бири ёрилиб, портлаган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши тан жароҳати олган. 

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳ етиб борган. 

Шунингдек, воқеа жойида вилоят ҳамда туман ФВБ, ИИВ, ССВ раҳбарияти, прокуратура ходимлари ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

550

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг