Даҳшат! Тошкентда 16 яшар бола шериклари билан ўз онасини ўлдирди
3-саҳифа
−
02 Август 2022
61089Тошкент вилоятида 16 ёшли бола танишлари билан онасини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 июль соат 21:00 ларда 2006 йилда туғилган бола уйида онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириш мақсадида икки нафар вояга етмаган танишларини ёрдамлашиш учун чақирган.
Сўнг, у жиноий шериклари билан онасини қасддан ўлдириб, мурдани яшаш уйининг ертўласига кўмиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибида ушланган.
LiveБарчаси