Даҳшат! Тошкентда 16 яшар бола шериклари билан ўз онасини ўлдирди 

Crime

−

image

Тошкент вилоятида 16 ёшли бола танишлари билан онасини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 июль соат 21:00 ларда 2006 йилда туғилган бола уйида онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириш мақсадида икки нафар вояга етмаган танишларини ёрдамлашиш учун чақирган.

Сўнг, у жиноий шериклари билан онасини қасддан ўлдириб, мурдани яшаш уйининг ертўласига кўмиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибида ушланган.


Tags

Rate Count

4026

Rating

3

Rate this article

Share with your friends