Россияда ота-онасиз қолган 19 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Кеча, 25 июль куни Россияда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган, қаровсиз, назоратсиз қолиб кетган ва ёрдамга муҳтож бўлган 19 нафар болалар тегишли мутасадди идоралар ҳамкорлигида Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маълум қилди.

Маълум қилинишича бир нечта идора вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Россиянинг турли шаҳарларида болалар қаерда сақланаётгани, уларнинг саломатлиги қай аҳволда эканини аниқлаб, керакли ҳужжатларни тўплаган. Сафар давомида қабул қилиб олинган болаларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган ва ватанга олиб келинган.

Ушбу жараёнда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил М.A. Львова-Белова билан мулоқотда бўлиб ота-она қарамоғисиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган болаларни, Ўзбекистонга уюшган ҳолда олиб чиқишга кўмаклашиш имкониятларини кўриб чиқди. Россия томони болаларни вақтинча жойлаштириш масаласида кўмак берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг