Олий педагогик маълумоти йўқ мактаб ўқитувчилари ОТМнинг сиртқи бўлимига қабул қилинади
Жамият
−
27 Апрель 2022
12702Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни педагогик стажи асосида сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор билан Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларни педагогик стажи асосида сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом мувофиқ тасдиқланади. Низомда қуйидагилар назарда тутилади:
• Халқ таълими вазирлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича), тасарруфида умумтаълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар тизимида олий маълумотли педагог кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш юзасидан асосланган таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилиши;
• умумтаълим муассасаларининг олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларини олий таълим муассасаларининг педагогик таълим соҳасига оид таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича мақсадли қабул параметрлари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланиши;
• мақсадли қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этувчи абитуриентлар рўйхати жорий йилда сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг педагогика таълим соҳасига оид бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш имтиҳонларида иштирок этиб, талабаликка тавсия этилмаган умумтаълим муассасаларининг олий маълумотга эга бўлмаган, камида беш йил педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчилари (кейинги ўринларда – ўқитувчилар деб юритилади) орасидан шакллантирилиши;
• умумтаълим муассасаларининг беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажига эга бўлган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилари сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг педагогика таълим соҳасига оид бакалавриат таълим йўналишларида ўқиши улар томонидан тўланадиган базавий тўлов-контракт асосида амалга оширилиши;
• мақсадли қабул бўйича ўқитувчилар яшаш ҳудудидан қатъий назар Халқ таълими вазирлигининг дастурий комплекси – ягона ахборот тизими (ERP)га ўқитувчининг иш жойи сифатида киритилган ҳудуд учун ажратилган қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиши;
• танлов ҳамма учун умумий, кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилиши;
• танлов натижалари ҳудудлар (таълим йўналишлари) кесимида ажратилган қабул параметрлари доирасида Давлат тест маркази томонидан рейтинг баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантирилиши;
• танлов натижаларига кўра ўқитувчилар Давлат тест марказининг махсус дастури орқали олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича рўйхатдан ўтишда танлаган таълим йўналишлари орасидан педагогик таълим соҳасига оид бўлган таълим йўналишларининг биринчисига ўқишга қабул қилиниши;
• Давлат тест маркази Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар ҳақидаги маълумотлар бўйича танлов қайдномаларини олий таълим муассасаларига тақдим этиши.
Низомда белгиланишича, умумтаълим муассасаларининг беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажига эга бўлган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилари сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг педагогика таълим соҳасига оид бакалавриат таълим йўналишларига улар томонидан тўланадиган базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Халқ таълими вазирлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича), тасарруфида умумтаълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар тизимида олий маълумотли педагог кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш юзасидан асосланган таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда – Давлат комиссияси деб юритилади)га тақдим этади.
Эҳтиёжга кўра таклифлар ҳудудлар ва таълим йўналишлари кесимида шакллантирилади.
LiveБарчаси