БП ўзини осган ўқувчи қиз ҳақида маълумот берди
3-саҳифа
−
02 Апрель 2022
21896Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 17 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура Матбуот котиби ҳодиса бўйича QALAMPIR.UZ’га расмий маълумот берди.
Унда билдирилишича, жорий йилнинг 22 март куни соат 16:00 ларда Нишон тумани Ойдин маҳалласи Исломобод кўчасида яшаб келган 2005 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. (мактабнинг 10-синф ўқувчиси) яшаш хонасидаги устунга рўмол билан ўзини ўзи осиб, вафот этган.
Марҳуманинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳолат юзасидан Нишон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси