Тошкент вилоятида ўқувчи қизлар совуқда юпун ҳолда меҳмон кутиб олишга мажбурланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда мактаблардан бирида ташкил этилган тадбирда ҳаво совуқ бўлишига қарамай ўқувчи қизларнинг юпун ҳолда меҳмонларни кутиб олгани акс этган сурат тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 14 февраль куни вилоятнинг Қибрай туманидаги “Янги йўл” МФЙ ҳамда “Олтин мерос” ҳайрия жамоат фонди томонидан тадбирда кузатилган. 

Айтилишича, Маҳалла фуқаролар йиғини тадбирни ўтказиш учун туман халқ таълими тасарруфидаги 29-сонли мактабнинг фаоллар залидан фойдаланган. Ташкилотчилар ўқувчи қизлардан меҳмонларни кутиб олишда амалий ёрдам беришни сўраган. Мактаб раҳбарияти бунга розилик билдирган ва ҳаво совуқ бўлишига қарамай қизларни юпун ҳолда меҳмонларни кутиб олишга жалб этган. 

ХТБ хабарига кўра, қизларни юпун ҳолатда меҳмонларни кутиб олишга мажбур қилган мактаб раҳбариятига чора кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Андижонда вилоятнинг кўплаб мактабларида ўқитувчилар ярим кечасигача қолиб, турли хил тадбирларда қатнашиши талаб қилинаётгани, Марҳамат туманидаги 72-ИДУМ ўқитувчилари ўқувчиларнинг ота-онасидан узр сўрашга мажбурлангани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

473

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг