Суриядаги тинчлик Туркия-Россия муносабатларига боғлиқ – Эрдўған

Олам

image

Россия ва Туркиянинг Сурия бўйича биргаликдаги қадамлари катта аҳамиятга эга, бу мамлакатдаги тинчлик икки давлат муносабатларига боғлиқ. Бу ҳақда бугун, 29 сентябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувда маълум қилган.

“Бу минтақадаги (Сурия) тинчлик Туркия-Россия муносабатларига боғлиқ”, деган Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, Сурия муаммоси бўйича Россия ва Туркиянинг биргаликдаги қадамлари "катта аҳамиятга эга".

Аввалроқ, Эрдўған Анқара АҚШ қўшинларининг Афғонистон каби Сурия ва Ироқдан ҳам олиб чиқилишини хоҳлашини маълум қилганди. У Туркия Суриядаги вазиятни тиклаш мақсадида малакатда эканини айтиб, АҚШ, Россия, Туркия Сурия ва Ироқда тинчлик ҳамда барқарорликка эришиш учун биргаликда ҳаракат қилишига умид билдирган.

Маълумот учун, бугун, 29 сентябрь куни Россия ва Туркия Президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған Сочида музокара ўтказди. Икки Президент учрашувда Суриядаги вазият ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия-Россия

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг