Қашқадарёда бобо ва набира ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомобилда велосипедни уриб юбориши оқибатида набира ва унинг бобоси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХББ хабар қилмоқда.

Жорий йилнинг 23 июнь куни соат тахминан 17:30 да Китоб туманидан ўтувчи 4К-271 автомобиль йўлининг 9 километрида Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси велосипедни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада ушбу велосипедни бошқариб келаётган киши ва унинг вояга етмаган набираси оғир тан жароҳати олиб вафот этади.

Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот гуруҳи раҳбари Жавлон Бахтиевнинг маълум қилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Китоб тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, 50-60 метр масофада велосипедни кўрган, аммо орадаги масофа яқин қолганида велосипед унинг қаршисига чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қашқадарё

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг