1 июлдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгаради?
Фойдали
−
30 Июнь 2021
8339Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси эртага, 1 июлдан мамлакат солиқ қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб:
- ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун рухсат берилади;
- солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бекор қилинди. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ - ЖШШИР) орқали амалга оширишга ўтилади;
- асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади;
- маиший техникаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси старт олади;
- давлат органлари, шу жумладан Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида бир қатор маълумотларни жойлаштиради.
Аввалроқ, 1 июлдан ўзбекистонликлар ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида маълумот берган эдик.
LiveБарчаси