Ортиқхўжаевнинг ўринбосари Тошкент вилоятига ҳоким бўлди
Жамият
−
30 Январь 2021
11644Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Даврон Хидоятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги фармон Президент сайтида эълон қилинди.
Бугунгача ушбу лавозимда Рустам Холматов ишлаб келаётган эди.
Даврон Хидоятов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Маълумоти – олий. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (кундузги) тамомлаган.
• 1996-1998 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бош амалиёт бўлими 1-тоифали мутахассиси (0, 5 ставка);
• 1998-1999 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Ҳамза филиали халқаро ҳисоб-китоблар бўлими бошлиғи;
• 1999-2001 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Ҳамза филиали бошқарувчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи;
• 2001-2002 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Академик филиали бошқарувчиси ўринбосари;
• 2002-2004 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Ҳамза филиали бошқарувчиси;
• 2005-2007 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки молия муассасалари билан ҳамкорлик қилиш бош бошқармаси бошлиғи;
• 2007-2008 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи;
• 2008-2009 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи;
• 2009-2012 йилларда “General Motors Uzbekistan” ёпиқ акциядорлик жамияти молия масалалари бўйича бошқарувчи директори (2011-2012 йилларда ўриндошлик асосида “JV MAN Auto-Uzbekistan” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори
• 2012-2014 йилларда “JV MAN Auto-Uzbekistan” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директор;
• 2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;
• 2017-2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими;
• 2018 йилдан бугунгача Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь