Уйга қайтмаймиз – намойишчилар Пашиняндан истеъфо сўрамоқда
Олам
−
22 Декабрь 2020
4161Арманистон пойтахти Еревандаги мухолифат митинги иштирокчилари Арманистон Бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиқмагунча тарқалишни мўлжалламаяпти. Бу ҳақда Арманистондаги мухолифат “Дашнаксутюн” партияси вакили Ишхан Сагателян митинг давомида маълум қилди.
“Келинглар, бир қарорга келайлик. Биринчиси, ҳеч қачон провокацияларга берилмаслик. Ва иккинчиси, энг муҳими, Пашинян ҳокимиятдан кетмагунча, тарқалмаслик. Ҳаммамиз бу ердан уйга қайтмаймиз”, деди Сагателян.
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида мухолифат митинглари бўлиб ўтмоқда, уларнинг иштирокчилари Пашинян Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолагани сабабли унинг истеъфосини талаб қилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг кетишини талаб қилаётган мухолифат кучлари мамлакат Ҳукуматининг собиқ раҳбари Вазген Манукянни Бош вазир лавозимига кўрсатган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.
Арманистон аҳолиси ушбу шартномани мағлубиятнитан олиш сифатида қабул қилиб, Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда.
LiveБарчаси