Ўзбекистонда автотранспорт ёнилғиси нархи яна арзонлаштирилди
Жамият
−
14 Апрель 2020
17288Бугун, 14 апрель кунидан эътиборан дизель ёнилғиси бир литрининг биржалардаги баҳосини, 5600 сўм сифатида белгиланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг агротехник ишларини амалга оширишлари учун, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан дизель ёнилғиси захирасини ҳам яратгани таъкидланган.
Компания берган маълумотга кўра, республикада коронавирус пандемияси даврида иқтисодий инқирозни олдини олиш, шу билан биргаликда жаҳон бозорида нефть хомашёси нархи тушиб кетганлиги натижасида арзон нархларда хомашё импорт қилинди ва бу билан таннархнинг сезиларли даражада камайишига эришилган.
Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган дизель ёнилғиси бир литрининг биржалардаги нархлари 2020 йилнинг январь-февраль ойлари (2019 йил давомида ўртача 7300 сўм) давомида 7500 сўмлик қийматни сақлаб қолган.
Жорий йилнинг март ойида эса дизель ёнилғиси бир литрининг биржаларда эълон қилинган нархи 7089 сўмгача пасайтирилганди.
LiveБарчаси