Саида Мирзиёева ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар кенгашига бошчилик қилади (видео)
Жамият
−
16 Октябрь 1342 2 дақиқа
Ўзбекистонда Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгашини ташкил этилади ва унга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилик қилади. Бу ҳақда бугун, 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда маълум қилди.
Қайд этилишича, янги энергия объектларининг самарали ишлаши малакали кадрларга боғлиқ. Саудия Арабистонининг “ ACWA” компанияси Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сирдарёдаги техникумларни жиҳозлаб, ҳар йили юзлаб ёшларни энергетиканинг янги йўналишларига ўқитишни бошламоқда.
Президент бошқа инвесторларни ҳам ўз лойиҳалари учун халқаро талабларга мос мутахассислар тайёрлашда иштирок этишга чақирган. Бундай ташаббуслар учун инвесторларга жойлардаги техникумларни бошқарувга беришга тайёрлик билдирилган.
Келаси ўқув йилидан маҳаллий олийгоҳларда энергетика йўналишлари бўйича қабул квоталари оширилади. Дунёнинг етакчи университетларида ўқиш учун ҳар йили 50 нафар ёшга давлат гранти ажратилади.
Энергетика лойиҳалари катта сармоя ва мураккаб инфратузилмани талаб қилади. Ер ажратиш, тармоққа уланиш ёки техник шарт олишдаги биргина кечикиш ҳам бутун лойиҳага таъсир қилади.
“ACWA”, “Vision Invest”, “DataVolt”, “Voltalia” ва “ EDF” каби компаниялар бу масалаларни доимий мулоқот орқали ҳал қилишни таклиф этган.
Буни ҳисобга олиб, Президент Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгашини ташкил этишга қарор қилганини таъкидлаган. Кенгашга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилик қилади.
Кенгаш ер ажратишдан объект ишга тушгунига қадар сармоядорлар дуч келадиган масалаларга тезкор ечим топиш билан шуғулланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь