Бугун “Насаф” “Ал-Ваҳда” билан ўйнайди
Спорт
−
16:20 870 1 дақиқа
Бугун, 14 октябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақаси доирасида БААнинг “Ал-Ваҳда” клубини қабул қилади. Қаршидаги Марказий стадионда бўлиб ўтадиган учрашув соат 18:45 да бошланади.
Ҳозиргача мазкур жамоалар ўзаро икки марта тўқнаш келган. Дастлабки баҳс 2002 йилда Осиё чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган ва унда “Насаф” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Иккинчи учрашув эса ўтган мавсумда бўлиб ўтган бўлиб, унда БАА вакиллари худди шу ҳисобда устун келган.
Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев шогирдлари мусобақанинг 1-турида сафарда Баҳрайннинг “Ал-Холидия” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. “Ал-Ваҳда” эса “Ал-Қувайт” клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, айни пайтда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элит Осиё чемпионлар лигасида иштирок этаётган “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. “Нефтчи” эса сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь