Қибрайда “Сув етказиб бериш хизмати” раҳбари $5000 пора билан ушланди
3-саҳифа
−
10:30 1756 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари фуқародан 16 минг доллар талаб қилиб, шундан 5 минг долларини олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қибрай тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари У.Ю. фуқаро Ж.Б.нинг “Ғолиблар” МФЙ ҳудудидаги хонадони тегишли рухсатномалар асосида қурилган бўлса-да, уни каналга яқин жойлашгани сабабли судга бериш билан таҳдид қилган. У.Ю. фуқарога 16 минг доллар эвазига судда барча камчиликлар бартараф этилгани ҳақида кўрсатма бериш ва даъводан воз кечишни ваъда қилган. У талаб қилинган пулнинг 5 минг долларини хизмат хонасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 40 сотих ер майдонини аукцион савдоларисиз расмийлаштириб беришни ваъда қилган икки шахс 11,5 минг доллар олаётган вақтида ушланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь