Стадионда йиғлаб машҳур бўлган болакай терма жамоа машғулотига борди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Колумбияга қарши учрашуви вақтида трибунадаги кўз ёшлари билан машҳурликка эришган ёш мухлис Исфандийор терма жамоа машғулотида меҳмон бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати доирасида илк учрашувидан кейин ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Исфандийор терма жамоа машғулотларига борди ва футболчилари билан кўришди.

Машғулот жараёнида у футболчилар билан суҳбатлашди, эсдалик суратларига тушди ва жамоа аъзоларидан дастхатлар олди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк голини эса Аббосбек Файзуллаев киритганди.

Эслатиб ўтамиз, энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 23 июнь куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2- тури доирасида Португалияга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсни марокашлик ҳакам Жалол Жайедни бошқариб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Колумбия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг