Нидерландия Швецияни йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
21 июн 5966 1 дақиқа
Бугун, 20 июнь куни 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати “Ф” гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Нидерландия ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Учрашувда Нидерландия терма жамоаси 5:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги “NRG Stadium” аренасида бўлиб ўтган баҳсни англиялик ҳакам Майкл Оливер бошқариб борди.
Ҳисоб ўйиннинг 5-дақиқасида нидерландиялик ҳужумчи Брайан Бробби томонидан очилди. У 17-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль муаллифига айланди.
Иккинчи бўлимда эса Коди Гакпо ўзини кўрсатди. У 47 ва 54-дақиқаларда гол уриб, жамоасининг устунлигини янада оширди.
59-дақиқада швециялик ҳужумчи Энтони Эланга битта тўп киритиб, ҳисобни қисқартирди. Аммо учрашувнинг 89-дақиқасида Крисенсио Саммервилл якуний нуқтани қўйди — 5:1.
Ушбу ғалабадан сўнг Нидерландия 4 очко билан “Ф” гуруҳида пешқадамликни қўлга олди. Швеция 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳдаги бошқа жамоалар — Япония ва Тунис баҳси эртага, 21 июнь куни Тошкент вақти билан 9:00 да бўлиб ўтади.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида, жорий йилнинг 26 июнь куни Нидерландия Тунисга қарши майдонга тушса, Швеция Япония билан куч синашади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси