ХВЖ Ўзбекистонда рақобат муҳитини яхшилашга чақирди
Жамият
−
19 Июнь 2925 3 дақиқа
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистонни ички бозордаги рақобат муҳитини яхшилаш ва хусусий сектор ролини кучайтириш ҳамда имтиёзли кредитлаш ҳажмини босқичма-босқич қисқартиришга чақирди. Бу ҳақда жамғарманинг Ўзбекистон бўйича навбатдаги консультациялари якунлари бўйича баёнотида сўз боради.
ХВЖ маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти сўнгги йилларда барқарор ўсишни намоён этмоқда. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда 7,7 фоизга ўсган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагида иқтисодий ўсиш суръати 8,7 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, ишсизлик ва қашшоқлик даражаси пасайган, инфляция эса 2024 йил май ойидаги энергетика тарифлари ислоҳотидан кейинги юқори кўрсаткичлардан тушиб, 2026 йил апрель ойида 7 фоизгача камайган.
ХВЖ ҳисоботига кўра, 2025 йилда давлат бюджети тақчиллиги ЯИМнинг 2,1 фоизигача қисқарган. Олтин нархларининг юқори бўлиши, пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиши ва олтиндан ташқари экспортнинг кенгайиши ташқи савдо кўрсаткичларининг яхшиланишига хизмат қилган. Натижада жорий ҳисоб тақчиллиги ЯИМнинг 3,9 фоизигача пасайган.
Жамғарма 2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,8 фоизга, 2027 йилда эса 6 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Бу ўсиш хусусий истеъмол, инвестициялар ва таркибий ислоҳотларнинг давом этиши ҳисобига таъминланиши кутилмоқда.
ХВЖ инфляция 2027 йил охирига бориб Марказий банкнинг 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичига яқинлашишини прогноз қилган. Шу билан бирга, халқаро захиралар юқори даражада сақланиб қолиши ва 2026 йил охирида импортнинг 12 ойидан ортиқ ҳажмини қоплаши кутилмоқда.
ХВЖ экспертлари глобал геосиёсий кескинликлар, жумладан, Яқин Шарқдаги можаролар ташқи талабнинг сусайишига, экспорт нархларининг пасайишига ва халқаро молия бозорларидаги шароитнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкинлигини қайд этган.
Ички хавфлар сифатида эса бюджет харажатларининг ортиши, имтиёзли ва йўналтирилган кредитлаш амалиётининг сақланиб қолиши ҳамда айрим таркибий ислоҳотларнинг кечикиши тилга олинган.
Жамғарма Ўзбекистон ҳукуматини:
Шунингдек, ХВЖ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якунлаш, меҳнат бозорини ислоҳ қилиш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ сиёсатларни кучайтириш иқтисодий ўсишнинг барқарорлигига хизмат қилишини қайд этган.
ХВЖ хулосасига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳозирча кучли суръатларда ўсишни давом эттираётган бўлса-да, узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш учун бозор ислоҳотлари ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни изчил давом эттириш муҳим аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиётининг яқин йиллар учун прогнози ҳамда солиқ-бюджет, пул-кредит ва таркибий сиёсат бўйича тавсияларини эълон қилиб, мамлакатни бюджет харажатларини оширмаслик бўйича огоҳлантирганди.

- инфляцияни пасайтириш мақсадида қатъий пул-кредит сиёсатини сақлаб қолишга;
- бюджет харажатларини эҳтиёткорлик билан бошқаришга;
- давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга;
- солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга;
- имтиёзли кредитлаш ҳажмини босқичма-босқич қисқартиришга;
- молиявий сектор барқарорлигини мустаҳкамлашга;
- рақобат муҳитини яхшилаш ва хусусий сектор ролини кучайтиришга чақирган.

Live
Барчаси