Туркияда янги автомобиль олган 4 миллионга яқин фуқаро текширилади
Олам
−
17 Июнь 2612 3 дақиқа
Туркия Хазина ва молия вазирлиги 2021–2024 йиллар оралиғида ноль километрли (янги) автомобиль харид қилган фуқароларга расмий хатлар юбора бошлади. Бу ҳақда NTV хабар берди.
Маълум қилинишича, қўлма-қўл олинган маблағлар билан боғлиқ ҳолатлар сабабли Солиқ назорати кенгаши текширув бошлаган. Кенгаш 2021–2024 йиллар оралиғида автомобиль сотиб олган фуқароларга хат юбориб, қўлма-қўл тўланган маблағлар, қўшимча аксессуарлар ва бошқа хизматлар бўйича тушунтириш талаб қилмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу даврда мамлакат бўйлаб қарийб 4 миллионта автомобиль сотилган.
Манбага кўра, фуқаролардан автомобиль қандай қийматда харид қилингани, тўлов қай тарзда амалга оширилгани (банк, PTT, пул ўтказмаси, EFT, нақд пул, банк картаси ва бошқалар орқали) ҳақида маълумот бериш талаб этилмоқда.
Шунингдек, барча тўловларга оид ҳужжатлар – банк чеклари, квитанциялар, EFT ва пул ўтказмалари бўйича маълумотлар, карта терминали чеклари каби ҳужжатларни тақдим этиш сўралган. Агар тўлов нақд шаклда амалга оширилган бўлса, бу ҳам алоҳида кўрсатилиши керак.
Билдирилишича, текширув давомида автомобиль билан бирга ён поғона, парковка сенсори, туман чироқлари, шамол тўсқичлари, навигация тизими, пол қопламалари, бўёқ ҳимояси каби қўшимча жиҳозлар ёки хизматлар харид қилинган-қилинмагани ҳам аниқланади. Бунда хизматларни қайси компания бажаргани, тўлов қайси ташкилотга амалга оширилгани ва мазкур ишлар учун ҳисоб-фактура расмийлаштирилган-расмийлаштирилмагани ҳақида маълумот сўралмоқда.
Солиқ назорати кенгаши яна бир масалага ойдинлик киритишни талаб қилган. Унга кўра, автомобиль топширилган вақтда аксессуарлар машинага ўрнатилган бўлганми ёки автомобиль маълум муддат фойдаланилгандан кейин сервис марказида қўшимча ўрнатилганми – шу ҳолатлар ҳақида ҳам маълумот бериш лозим. Қайд этилишича, тегишли фуқаролардан аксессуарлар учун тўланган маблағ қачон ва қай тарзда тўлангани ҳам текширилади.
Шу билан бирга, агар аксессуар, қўшимча кафолат ёки суғуртадан ташқари автомобиль сотган компанияга бошқа тўловлар амалга оширилган бўлса, улар ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилиши керак.
Вазирликка кўра, талаб қилинган маълумотлар бўйича батафсил ва аниқ жавоблар имзоланган ёзма шаклда, шунингдек, жавоб берувчи шахснинг телефон рақами ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси билан бирга 15 кун ичида тегишли инспекторлик манзилига юборилиши лозим.
Солиқ назорати кенгашининг сўровига белгиланган муддатда жавоб берилмаса, ёки нотўлиқ ва чалғитувчи маълумотлар тақдим этилса, уларга махсус маъмурий жарима қўлланади ва маълумотларни қайта тақдим этиш учун яна бир муддат муҳлат берилади. Агар иккинчи марта ҳам маълумот тақдим этилмаса ёки яна нотўғри маълумот берилса, махсус жарима миқдори икки баробар оширилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида Арманистон билан қуруқликдаги чегараларини очишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Live
Барчаси