Блогерлар 5 йилга солиқлардан озод қилинди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров иқтисодиётнинг бир қатор соҳалари учун енгилликларни назарда тутувчи Солиқ тизими ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасига тегишли қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида Солиқ кодексига тузатишлар киритиш таклиф этилган.

Фармонга кўра, дастурий таъминот, ахборот тизимлари ва сунъий интеллектни ишлаб чиқиш соҳасидаги компаниялар ва тадбиркорларни беш йил муддатга солиқ тўлашдан озод қилиш таклиф қилинмоқда.

Имтиёзларни блогерлар, стартаплар, аутсорсинг компаниялари, кино, видео ва телемаҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва бошқа ижодий соҳалар вакиллари олишлари мумкин.

Улар учун даромад солиғини 5 фоиз ва суғурта бадалларининг имтиёзли ставкасини ўртача иш ҳақининг 12 фоизи даражасида белгилаш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, фармонда умумий овқатланиш соҳасидаги бизнес учун ўзгартиришлар назарда тутилган. Бишкек ва Ўшдаги кафе ва ресторанлар учун тўлов шаклидан қатъи назар, ягона солиқ ставкасини 5 фоиз, мамлакатнинг қолган ҳудудлари учун эса 3 фоиз этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Худди шундай 5 фоизлик ставкани сауна ва ҳаммомлар учун ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда.

Айрим енгилликлар уй-жойларни бирламчи сотиш билан шуғулланувчи қурилиш компанияларига тегишли бўлади. Улар учун ягона солиқ ставкасини 4 фоиз этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Ҳужжат Қирғизистон-Тожикистон можаросидан кейин Боткен вилояти аҳолиси учун уй-жой қурган компанияларнинг солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришни ва бир қатор ҳолларда 2026 йил учун кўчмас мулк солиғи бўйича пеня ҳисоблашдан озод қилишни назарда тутади.

Шу билан бирга, олтин ва кумушнинг жаҳон нархларини ҳисобга олган ҳолда, товарларни чегарадан ноқонуний олиб кирганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда олтин қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналар учун солиқ юкини ошириш таклиф этилмоқда.

Фармон расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг