Франция Мбаппенинг дубли эвазига Сенегални мағлубиятга учратди
Спорт
−
17 Июнь 3328 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “И” гуруҳи доирасидаги Франция ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳсда французлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
АҚШнинг Ист Рутерфорд шаҳридаги “МетЛайф” стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг 66-дақиқасида Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе қанот ҳимоячиси Майкл Олисенинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди.
82-дақиқада эса захирадан майдонга тушган қанот ҳимоячиси Брэдли Баркола Франциянинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 90+5-дақиқада Сенегал ҳужумчиси Иброҳим Мбайе ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Бироқ орадан бир дақиқа ўтиб, 90+6-дақиқада Килиан Мбаппе ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа, Франция 3 очко билан “И” гуруҳи етакчисига айланди.
Эндиликда Франция терма жамоаси “И” гуруҳининг 2-турида жорий йилнинг 23 июнь куни Ироққа қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида эса Норвегия билан куч синашади.
Сенегал терма жамоаси эса 23 июнь куни Норвегияга қарши ўйнайди, 3-турда эса Ироқ билан баҳс олиб боради.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси