Британияда ҳам болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
Олам
−
15 Июнь 790 1 дақиқа
Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер мамлакатда 16 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш жорий этилишини тасдиқлади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Стармернинг айтишича, бу қарор мамлакат учун муҳим босқич бўлиб, болалар ва жамият келажаги учун катта ўзгариш ҳисобланади.
“Бугун биз муҳим қарорни эълон қиляпмиз – ҳукумат 16 ёшдан кичик барча болалар учун ижтимоий тармоқларга киришни тақиқлайди”, деган у.
Бош вазирнинг айтишича, Британиядаги кўплаб ота-оналар бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, ўсмирлар тақиқни четлаб ўтишга урингани учун жазоланмаслиги ҳам айтилган. Ҳукумат бу қарорни келаси йил бошигача жорий этишни режалаштирмоқда.
Тақиқ жорий этилишидан аввал бу масала йирик технология компаниялари билан ҳам муҳокама қилинган.
“Агар бундай чекловлар жорий қилинса, болалар YouTube ўрнига назорати камроқ бўлган ва хавфсизлиги пастроқ бўлган бошқа платформаларга ўтиб кетиши мумкин”, дейди YouTube вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада ҳукумати 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш ҳамда сунъий интеллект чат-ботлари фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи янги қонун лойиҳасини парламентга киритганди.
Live
Барчаси