Бразилия ва Марокашнинг гуруҳида Шотландия етакчига айланди

Спорт

image

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати “C” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Гаити ва Шотландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Якунда шотландияликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Жамоалар Фоксборо (АҚШ) шаҳридаги “Джиллетт” стадионида тўқнаш келишди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Шотландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жон Макгиннинг жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарбаси рикошетдан сўнг гол билан якунланди. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. Киритилган голни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

“C” гуруҳининг қолган икки жамоаси Бразилия ва Марокаш ҳисобланади. Уларнинг ўзаро баҳси дуранг (1:1) билан якунланди. 2-турда шотландияликлар Марокаш терма жамоаси билан тўқнаш келади, Гаити эса Бразилия жамоасига қарши майдонга тушади. Ҳар иккала учрашув ҳам 20 июнга режалаштирилган.

Ушбу ўйиндан сўнг шотландликлар “C” гуруҳида пешқадамга айланиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Шотландия Гаити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг