Жамоат жойида ортиқча шовқин қилганларга чоралар кучайтирилади (видео)

Жамият

image

Ўзбекистонда аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг умумий қоидалари, давлат органларининг ушбу соҳадаги ваколатлари, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар аниқ белгиланмоқда. Бу ҳақда бугун, 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради.

Унда айтилишича, саноат корхоналари сони ошиши, кенг кўламли қурилишлар, шаҳарларнинг кенгайиб бориши, транспорт воситаларининг кўпайиши каби омиллар туфайли аҳолининг маиший ҳаётида шовқиннинг салбий таъсири ортиб бормоқда. Амалда эса аҳоли саломатлиги ва осойишталигига, нормал дам олишига салбий таъсир кўрсатувчи зарарли шовқинларга қарши курашиш масалаларини комплекс тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Сенатга кўра, шовқин бўйича 7 та санитария норма ва қоидаси амал қилса-да, қонунчиликда қатъий талаблар белгиланмагани сабабли уларга тўлиқ риоя этилмаяпти. Шунингдек, меъёрдан юқори шовқин чиқараётган объектларни жавобгарликка тортиш тартиби ҳам аниқ белгиланмаган.

Мажлисда қайд этилишича, ушбу янги қонун билан аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг умумий қоидалари, давлат органларининг ушбу соҳадаги ваколатлари, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар аниқ белгиланмоқда.

Шунингдек, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган шовқинлар, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи, шовқиннинг зарарли таъсири учун компенсация тўловларига оид нормалар назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, хужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш борасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳам белгиланмоқда. Сўзга чиққанлар қонуннинг қабул қилиниши аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш муносабатларини тартибга солишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда иш ташлашни амалга оширишнинг қонуний тартиблари белгилани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун Олий Мажлис Сенати шовқиннинг зарарли таъсири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг