Канададаги ЖЧ очилиши қандай ўтди? (фоторепортаж)
Спорт
−
13 Июнь 3620 2 дақиқа
Канададаги 2026 йилги Жаҳон чемпионати очилиш маросими 12 июнь куни Торонто шаҳридаги “Бимо Филд” стадионида Канада — Босния ва Герцеговина учрашувидан олдин бўлиб ўтди. Бу мундиаль тарихидаги илк ҳолат бўлиб, мезбон уч давлат — Мексика, Канада ва АҚШнинг ҳар бирида алоҳида очилиш маросими ташкил этилди.
Маросим Канаданинг маданий хилма-хиллиги ва мамлакатнинг “бир соҳилдан иккинчи соҳилгача” бўлган тарихини акс эттирувчи махсус шоу билан бошланди. Тадбирда маҳаллий халқлар вакиллари иштирок этди, майдон марказига эса улкан олтин рангли футбол тўпи ўрнатилди.
Очилиш маросимида Канаданинг машҳур санъаткорлари қатнашди. Жумладан, Майкл Бубле, Аланис Мориссетт, Алессия Кара, Жесси Рейез, Нора Фатехи, Элианна, Вегедрим ва Уильям Принс чиқиш қилди. Шунингдек, актёр Уилл Арнетт ҳам маросим меҳмонларидан бири бўлди.

Нора Фатехининг саҳнадаги чиқиши айниқса катта қизиқиш уйғотди. У “Сиир Сиир” қўшиғини ижро этиб, томошабинларга юқори кайфият улашди.

Майкл Бубленинг чиқиши эса ижтимоий тармоқларда турлича баҳоланди. Стадиондаги муҳит кўтаринки бўлган бўлса-да, айрим мухлислар қўшиқ танловини танқид қилишди.

Қарийб 46 минг мухлисга мўлжалланган аренада тадбир катта қизиқиш билан қарши олинди, аммо томошабинлар сони бўйича расмий маълумот ҳозирча эълон қилинмаган.

Маросимдан сўнг майдонга тушган Канада терма жамоаси Босния ва Герцеговина билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва мамлакат тарихидаги ўз майдонидаги илк Жаҳон чемпионати баҳсидан бир очко олди.
.jpg)
Live
Барчаси