АҚШ Фаластин футбол ассоциацияси раҳбарига виза бермади

Спорт

image

Қўшма Штатлар Фаластин футбол ассоциацияси раҳбари Жибрил Ражубга мамлакат ҳудудида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учрашувларига ташриф буюриш учун виза беришдан бош тортди. Бу ҳақда Ражубга таяниб, “Associated Press” хабар берди. 

Нашр маълумотига кўра, Фаластин футбол ассоциацияси раҳбари унга АҚШ визаси берилмаганини тасдиқлаган. Мехико шаҳрида бўлиб ўтган Мексика – Жанубий Африка учрашувини томоша қилган Ражуб Вашингтоннинг мазкур қарорини адолатсиз деб баҳолаган.

Ражуб узоқ йиллар давомида Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги аҳоли пунктлари жамоаларини мамлакат миллий чемпионатига қўшишилига қарши чиқиб келган. У буни халқаро футбол қоидалари бузилиши сифатида баҳолаган. Шунингдек, у FIFA’ни Исроилга нисбатан санкциялар қўллашга чақирган. Шу сабабли, унга виза берилмагани тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати кеча, 11 июнь куни Мехико шаҳрида Мексика ва Жанубий Африка терма жамоалари ўртасидаги учрашув билан старт олди. Турнир ўйинлари АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Фаластин Жибрил Ражуб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг