Гулистон ҳокимлигининг масъул ходими пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Давлат захирасидаги 2 сотих ерни мансабдор танишлари орқали олиб бериш учун 50 минг доллар талаб қилган Гулистон ҳокимлигининг масъул ходими ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ходим хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган. У шаҳарнинг Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 2 сотих ер майдонини озиқ-овқат дўкони ташкил этиш учун мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган. Дастлаб масъул ходим 50 минг доллар ҳисобидан фуқаронинг Lacetti автомашинасини 12 минг АҚШ долларига баҳолаб, бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома расмийлаштирган ҳолда олиб қолган.

Ўтказилган тезкор тадбирда ҳокимият вакили талаб қилинган пул маблағи ҳисобидан 8 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Чуст туманида инспектор чегарадан чорва молларини ноқонуний ўтказиб бериш эвазига пора олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Гулистон мансабдор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг