24 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Жамият

image

Бугун, 11 июнь куни АҚШнинг миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 24 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ўзбекистонликларнинг қайтарилиши Ўзбекистон ва АҚШ ваколатли идораларининг келишилган ҳамкорлиги натижаси ҳисобланади. Икки томонлама ҳамкорлик доирасида фуқароларнинг шахсини аниқлаш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз олиб келишни таъминлаш каби барча ташкилий-ҳуқуқий тартиб-таомиллар тезкорлик билан келишиб олинган.

“Ўзбекистон миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ҳамда чет элдаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни доимий асосда давом эттирмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 26 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШнинг миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ўзбекистонлик депортация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг